top of page

Ҳар қайси мусулмон банданинг ушбу дунё ҳаётидаги бурчи Оламлар Робби рози бўладиган инсонийлик унво- нини қозониб, охират саодатига эришишдан иборатдир. Бу Аллоҳга доимий ибодатда бўлишга етарли куч-қув- ват таъминотидан бошқа ҳамма нарсадан юз ўгириб, кўнгилни ёт фикрлардан холи қилган ҳолда Ҳақ таоло даргоҳига боғлаш билан бўлади. Бунга, энг аввало, ўзини танимоқ, кейин шу асосда Ҳақ таолони ҳамда дунё ва охират ҳақиқатини танимоқ орқали эришилади. Сао- дат кимёси аслида шудир.

Асрлар давомида «Ҳужжатул Ислом» унвони билан улуғланиб келаётган муаллифнинг кўп қисмдан иборат, гоят кенг қамровли машҳур «Иҳёу улумид-дин» асари- нинг мухтасар мазмуни ўлароқ яратилган ушбу ки- тобда инсоннинг абадий барҳаёт руҳи, унга асосий кў- макчи бўлмиш ақли қандай иштирок этиши ишончли мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилган. Уларнинг та- надаги ҳар бир аъзони, ҳис-туйгу ва сезгини қай та- риқа бошқариши қизиқарли далиллар билан исботла- ниб, одамлар орасидаги муносабатлар замирида айни шу омиллар ётиши хусусида бизнинг онгу шууримиз, та- факкуримизга кучли озуқа берувчи ғоят теран, кенг му- лоҳазалар юритилган.

Кимиёи саодат

SKU: 9789943694200
$17.00Price
Quantity
    bottom of page